Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонШерзод Шерматов таълим бўйича конкурслар ва уларда...

Шерзод Шерматов таълим бўйича конкурслар ва уларда тошкентликларнинг иштироки масаласига тўхталиб ўтди

“Тошкент 5 ташаббус ҳаракати” доирасида Ёшлар билан очиқ мулоқотда қатнашган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим бўйича конкурслар ва уларда тошкентликларнинг иштироки масаласига тўхталиб ўтди.

“Тошкентликлар мендан хафа бўлмасин. Конкурсларда тошкентликлар ютмаяпти, ҳаммаси ҳудудлардан ютяпти. Чунки тошкентликларнинг кўпи эркин бўлиб кетган. Ҳамма шароити бор, ўзининг устида ишламайди, ўқимайди. Уйида “вай-фай”и, планшети, телефони, ноутбуки бор, лекин ўқимайди, ҳаракат қилмайди”, дейди Халқ таълими вазири.

Шерматовнинг таъкидлашича, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали Республика бўйича 24 нафар мактаб ўқитувчиси чет элда малака ошириш имкониятига эга бўлган. Вазирнинг сўзларига кўра, улар ҳам, асосан, ҳудудлардан, тошкентлик ўқитувчилар эмас.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз