Фуқаролар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклда мурожаат қилишлари мумкин.
Оғзаки мурожаат ишонч телефонлари орқали амалга оширилади. Шунингдек, давлат органларининг ҳудудий тармоқлари билан боғланиш учун ушбу органларнинг сайтига мурожаат қилинг.
Ишонч телефони рақамлари билан ҳаволада танишинг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қабулхонасига мурожаат йўллаш учун 1000 ёки 0-800-210-00-00 телефон рақамига қўнғироқ қилишингиз ва ўз масалангизни оғзаки баён қилишингиз мумкин.
Электрон шаклдаги мурожаатларни қуйидаги манзилга юборишингиз мумкин:
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси;
- Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.
“Мадад” ННТ билан ҳамкорликда тайёрланди.