ЯнгиликларАдлия бўлимлариШоҳимардонда Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади

Шоҳимардонда Давлат хизматлари марказининг филиали иш бошлади

 Фарғона вилоятининг анклав ҳудуди ҳисобланадиган Шоҳимардон ва Ёрдон МФЙда бугунги кунда 6500 дан ортиқ фуқаролар истиқомат қилади.

Мазкур ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар давлат хизматидан фойдаланиш учун 54 км масофа босиб ўтишга мажбур бўлишган. Масалан, мана шу узоқ йўл қийинчиликлари мобайнида оддий фуқаро бир кунда 4 та, бориш ва келишни ҳисобга олганда жами 8 та божхона чегара постидан ўтишга мажбур эди. Хуллас биргина давлат хизматидан фойдаланиш учун вақт, маблағ сарфлаб туман марказига келинган. Эндиликда бунга ҳожат қолмади.

Фарғона вилоят адлия бошқармаси ҳамда Фарғона туман ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳалла фуқаролар йиғини биносида Фарғона туман Давлат хизматлари марказининг «Шоҳимардон» филиали Шоҳимардонликлар ва Ёрдонликлар ихтиёрига тантанали топширилди.

Очилиш маросими тадбирида расмийлар билан биргаликда, фуқаролар, маҳаллий тадбиркорлар, ижтимоий тармоқ ва кенг жамоатчилик фаоллари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Давлат хизматлари марказларида кўрсатиладиган 170 дан ортиқ хизматлардан маҳаллий аҳоли вакиллари филиалга келиб бемалол фойдаланишлари мумкин бўлди.

Бугунги кунда Фарғона вилоятида Давлат хизматлари марказларининг 12 та филиаллари фаолият юритаётган бўлса, ушбу филиалнинг бошқаларидан фарқли томони филиалда дам олиш кунларидан ташқари ҳар куни фуқароларга хизматлар кўрсатилади.

Филиал очилишининг биринчи куниёқ фуқароларга 30 дан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img