Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистон“Шўртаннефть ва газ қазиб чиқариш” заводида юз...

“Шўртаннефть ва газ қазиб чиқариш” заводида юз берган ёнғин оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этди

Бугун, 1 июль куни соат 13:05 да Қашқадарё вилояти Ғузор тумани “Қоракўл” МФЙ жойлашган “Шўртаннефт ва газ қазиб чиқариш” бошқармасига қарашли пропан-бутан аралашмасини олиш цехида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамда “Шўртаннефтгаз” МЧЖ, “Шўртангазкимё” мажмуасининг 10 та ёнғин қутқарув экипажлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.

Қутқарувчилар томонидан олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Аммо, ушбу ҳодиса оқибатида корхонада фаолият юритган 1 нафар фуқаро вафот этган. Шунингдек, цехнинг 2 нафар ишчи-ходими енгил тан жароҳати олиб, уларга амбулатор тиббий ёрдами кўрсатилган ҳамда уйига жавоб берилди.

Ёнғиннинг сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз