Бош саҳифаLife StyleСифатли ўйинчоқ олиш учун нималарга эътибор қаратиш...

Сифатли ўйинчоқ олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

Жажжи ўғил-қизларимиз дунёни англаши, тасаввур олами кенгайиши, сўз бойлигининг шаклланишида болалар ўйинчоқлари катта ўрин тутади. Албатта, бугунги кунда болажонлар учун ўйинчоқларнинг турлари кўп, бири-биридан ажойиб.
Маълумки, дўконларимизда хориждан келтирилган ўйинчоқлар билан бирга республикамиз ҳудудида ишлаб чиқарилган ўйинчоқлар ўрин олган. Хўш, бу каби турли-туман ўйинчоқлар болажонларнинг соғлиғига хавф солмайдими, сифатли ўйинчоқ олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?
Ўзбекистон Республикаси худудида ишлаб чиқарилаётган ва хориждан олиб келтирилаётган ўйнчоқлар “Ўйин ва ўйинчоқларни болалар соғлигига хавфсиз санитария-гигиена талаблари” номли 0287-10 санитария қоида, меъёр ва нормативларига мос бўлиб органолептик, механик, кимёвий, физик кўрсаткичлари ҳисобга олинади.
Маълумки, ўйнчоқлар қоғоз, картон, тери, мато, металл, резина, пластмасса, мўйна, шиша, фарфор, тахта, фанер ва бошқалардан ишланади. Уларга ранг бериш учун турли сиёҳ, гел, лак, графит, рангли бўёқлар ишлатилади. Ўйнчоқлар хавфсиз бўлиб болаларни танасига жароҳат етказмаслиги учун уларни қирралари текис бўлиши талаб этилади. Албатта, ўйнчоқлар мустаҳкам бўлиши лозим чунки ундан ажралган майда бўлакларни болалар оғзига солиши ва ютиб юбориши мумкин.
Гўдаклар ўйнчоқларни оғзига солишади шунда лак ва бўёқлар сифатли бўлмаган ҳолда боланинг сўлаги таъсирида эриб нохуш ҳолатлар юзага келиши мумкин. Ўйинчоқлар харид қилаётганда бу жиҳатларга эътибор қаратишни унутманг!
Сўнгги йилларда полимер ва пластмассадан ишланган ўйнчоқларнинг тури кўпаймоқда. Айрим хусусиятлари нуқтаи назардан бу яхши ҳолат, чунки полимер ва пластмассадан ишлаб чиқилган ўйнчоқлар силлиқ бўлади. Бу каби ўйинчоқларни ювиш ва зарарсизлантириш осон бўлиши билан ажралиб туради. Лекин полимер ва пластмасса ўйнчоқлари сифатсиз бўлса зарарли мономерлардан фенол, формальдегид, фталат, дибутилфталат ва бошқа бирикмаларни ажратиши мумкин. Ўйнчоқларни салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида уларда ҳид бўлиши, кимёвий воситаларни ҳавога ажралиши, болалар сўлаги таъсирида бўёқларни эриши, ҳатто шовқин даражаси ўрнатилган санитария меъёр ва талаблардан ошишига йўл қўйилмайди. Шу сабабли хориждан олиб келинаётган ва республикамизда ишлаб чиқилаётган ўйнчоқлар ихтисослаштирилган лабораторияларда текширилиб сертификатга эга бўлишлари керак. Сертификати бўлган ўйнчоқлар болалар соғлиги учун хавфсиз бўлишини ёддан чиқармаслик лозим.
Фарзандларимизга ўйинчоқ харид қилаётганда унинг сифатига, соғлиқ учун безарар эканига эътибор қаратиш лозим. Шу билан бирга сифатли ва болалар соғлиги учун хавфсиз ўйнчоқларни олиш учун сотувчилардан уларни сертификатини талаб қилиш мақсадга мувофиқ.

Санитария-эпидемиологик осойишталик
ва жамоат саломатлиги хизматининг
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз