Кучли шамол Ховос туманидаги кўп қаватли уй-жойлардан бирининг том қисмини учириб юборди. Бу ҳақда Sirdaryo Xabarlari хабар қилди.
Хабарга кўра, 18 март куни Ховос тумани Сохибкор МФЙ Гулобод кучаси 11-уйни (2 қаватли) том кисмининг 40 кв.м майдони кучли шамол ерга тушириб юборган.
“Содир бўлган ҳолат оқибатида инсонларнинг тан жароҳати олиши ёки ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, воқеа жойига туман ФВБ ходимлари етиб борган ва ҳодиса оқибатини бартараф этишга киришган.