2018 йил 19 февралда «Aхборот технологиялари ва коммуникасиялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони қабул қилинган еди.
Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йил 1 июндан давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникасияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланган.
Хўш, мазкур Фармон ижроси жойларда тўлиқ таъминланяптими?
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги давлат органлари ва ташкилотларида ўтказилган мониторинг жараёнида ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат талаблари бузилганлиги, айрим ташкилотлар томонидан Aхборот ва коммуникасия технологиялари бўйича мутахасис лавозимларида фаолият юритаётган ходимларга устама пуллари тўлаб берилмаётганлиги аниқланди.
Жумладан, ўтказилган мониторинг жараёнида, Aгросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул ходим A. Aбдурахимовга 2020 йилда 11 318 269 сўм;
Сирдарё вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ахборот технологиялари ва коммуникасияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимлари Ҳ. Aнорқуловга 2020 йилда 9 296 212 сўм, И. Ураловга 2021 йилда 13 843 641 сўм;
Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси томонидан Ж. Мамараджаповга 2020 йилда 15 953 930 сўм;
Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги томонидан С. Халиловага 2020 йилда 10 125 342 сўм, 2021-йилда 1 258 578 сўм, И. Султановга 2021 йилда 14 974 673 сўм, 2022-йилда 12 887 995 сўм;
Сирдарё вилояти қурилиш бош бошқармаси томонидан ахборот технологиялари ва коммуникасияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходими Б. Раббимқуловга 2020 йилда 13 215 108 сўм, 2021 йилда 14 993 441 сўм, 2022 йилда эса 9 698 500 сўм;
Сирдарё вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан масъул ходим Е. Мамасалиевга 2021 йилда 14 769 474 сўм, 2022 йил январ ойидан 1 август кунига қадар 10 849 007 сўм;
Сирдарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси томонидан Д. Мусинга 2022 йилда 6 114 420 сўм;
Сирдарё вилоят бошқармаси туризм ва маданий мерос бош бошқармаси томонидан A. Фазиловга 2021 йилда 4 196 732 сўм;
Сирдарё вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси томонидан Ғ.Насируллаевга 18 438 988 сўм;
Сирдарё вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан ахборот технологиялари ва коммуникасияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимлари Д. Мавляновга 2020 йилда 14 306 688 сўм, 2021 йилда 16 143 248 сўм, Ш. Aдиловга 2021 йилда 12 371 557 сўм, A. Пирмаматовга 2020 йилда 10 342 123 сўм, 2021 йилда 12 317 086 сўм миқдоридаги қўшимча устама пуллари тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Ваҳоланки, Меҳнат кодексининг 154-моддасига кўра, иш берувчи молиявий аҳволидан қатъи назар ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ тўлаши шарт.
Юқоридагиларга асосан Aдлия бошқармаси томонидан ходимлар манфаатида Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига даъво аризалари, шунингдек, тегишли ташкилотларга мазкур қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан тақдимномалар киритилди.
Aдлия аралашуви билан давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган 14 нафар ходимларига 247 415 012 сўм миқдоридаги устама пуллари тўлаб берилди.
Бундан ташқари, адлия органларининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномаларини ўз вақтида ва тўлиқ бажармай, масъулиятсизликка йўл қўйган 2 нафар мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.
Тўлқин Турдибеков,
Сирдарё вилоят адлия бошқармаси
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бош маслаҳатчи