Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси грант лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Нотариал палатаси томонидан эълон қилинган “Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар” акцияси доирасида жорий йилнинг 21 февраль куни Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар “Юксалиш” МФЙ гузарида Янгиер шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус О.Зокирова ва Х Шодиевалар иштирокида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда, шунингдек, нотариуслар фуқароларга “Ворислик ҳуқуқи” мавзусида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ҳам беришди.