Ҳукуматимизнинг «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низомига кўра:
Транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи ЙПХ ходимидан дислокациянинг кўчирмасини сўраши ва у билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин.
Шунингдек, транспорт воситаларининг оқими ва йўл шароитини ҳисобга олган ҳолда, кўчма фоторадар ва мобиль комплекслар бириктирилган ЙПХ ходимлари томонидан уларнинг кунлик дислокацияси белгиланган ва махсус мосламалардан тегишли тартибда фойдаланиш чоралари кўрилган бўлиши лозим.