Бош саҳифаЭ-мутолаа“Инсон ва қонун” газетасиСодда ва халқчил услуб: одамларга ҳуқуқий маълумотлар...

Содда ва халқчил услуб: одамларга ҳуқуқий маълумотлар қандай етказилиши керак?

2022 йил 16 майда “2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 259-сонли Ҳукумат қарори қабул қилинди. Мазкур қарор билан адлия вазирлиги тизимида муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Қарор асосида 2022-2023 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. Дастурнинг 7-бандига кўра, маҳаллаларда тарғибот тадбирлари олиб борилиши белгиланган бўлиб, адлия тизим ходимлари томонидан маҳалаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатлами учун берилган имтиёзлар, моддий ёрдам, нафақа тайинлаш, ишсизликдан ҳимояланиш, вақтинчалик бир марталик иш билан банд бўлиш, ижтимоий ёрдам олиш тартиби бўйича тарғибот тадбирлари олиб бориляпти. Шунингдек, аҳолининг мурожаатлари жойида ўрганилмоқда.

Таълим муассасаларида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш чоралари ва бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, мажбурий меҳнат учун жавобгарлик чоралари бўйича кўргазмали тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Оила даврасида фойдаланиш учун бола туғилганидан бошлаб токи умумтаълим мактабини тугатгунига қадар киришиладиган ижтимоий муносабатларни ўзида мужассам этган ҳуқуқий қўлланма тайёрланди ва тарқатиш чоралари кўрилмоқда.

“Ўзбекистон” телеканали билан ҳамкорликда “Қонунчиликдаги янгиликлар” дастурида эфирга узатилмоқда. Уларнинг рус тилидаги версияси Адлия вазирлигининг веб сайтига жойлаштирилмоқда. Қонунчиликдаги янгиликлар ҳокимлик соатларида фойдаланиш учун давлат органлари ва ташкилотларига етказилмоқда.

Чекка ҳудудларда яшовчи, интернетга уланиш имкониятига эга бўлмаган хотин-қизлар учун “Аёлларга ҳуқуқий мадад” номли қўлланма тайёрланди. Адлия вазирлигида китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Шунингдек, “Оила: муҳим саволларга муҳим жавоблар” ҳамда маҳалла раислари учун услубий тавсиялар ишлаб чиқилди. Шунингдек, “Талабалар учун қўлланма”, “Бола ҳуқуқлари: туғилишдан мактабни тамомлаганга қадар”, “Референдум қонунчилиги ва амалиёти бўйича ўқув амалий қўлланма”, “Аёллар ҳуқуқига оид қонунчилик ҳужжатлари тўплами”, “Сизнинг ҳуқуқингиз (Педагоглар учун қўлланма)” ва “Хотин-қизлар учун тенглик” каби муҳим ҳуқуқий қўлланмалар тайёрланди.

Тиббиёт ходимлари учун махсус қўлланма тайёрланиб, айни пайтда нашр учун тайёрланмоқда. Қўлланмада тиббиёт ходимларининг иш ҳақи, меҳнат ҳақи, уларга берилган имтиёз ва кафолатлар билан боғлиқ ҳуқуқлари содда тилда тушунтирилган.

Айни пайтда аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий янгиликлардан хабардорлигини ошириш мақсадида “Ҳуқуқий дақиқа” номли радио лойиҳалари мунтазам равишда радиотўлқинлар орқали эфирга узатиб келинмоқда.

Болалар учун мўлжалланган “Йўл қоидалари” қўлланмаси ишлаб чиқилди. Ва кенг миқёсда тарқатиш учун тегишли давлат органларига етказилди.

Болалар учун уларнинг ҳуқуқлари ва одоб-ахлоқ нормалари ҳақида маълумот берувчи аудио ва видеоматериаллар тайёрланиб “Болажон” каналида эфирга узатилиши таъминланмоқда.

Ҳуқуқий тарғиботни ижтимоий тармоқлар орқали кенгроқ ёйиш, одамларга ҳуқуқларни содда, равон тилда етказиш мақсад қилинган.

“Ҳуқуқий ахборот” телеграм каналида аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган, каналда бериб борилаётган маълумотлар асосида ҳуқуқий тест саволларини ўз ичига олган онлайн “Совринли викторина” ўтказиб борилмоқда.

Шу билан бирга телеграм каналида ҳуқуқий мавзуларда овозли чатлар ташкил этилмоқда.

hudud24.uz сайти ва телеграм канали орқали фуқаролардан келадиган саволларга ҳуқуқшунослар жавоби ҳамда содда тилда ҳуқуқий контентлар тайёрланиб, эълон қилиб борилмоқда.

Йўл ҳаракати қоидаларини кенг тарғиб қилиш, медиация соҳаси афзалликлари,  тадбиркорлар ҳуқуқлари,  оилавий зўравонлик, болаларни зўравонликдан, тазйиқдан ва унинг мудҳиш оқибатларидан асраш, самосуд, референдум қонунчилиги ҳамда  бошқа кўплаб мавзуларда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш мақсадида ижтимоий видеороликлар суратга олинмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган турли хил хабарларга нисбатан аҳолида тўғри ва ҳаққоний муносабат уйғотиш мақсадида “Воқеа аслида қандай рўй берди?” кўрсатуви орқали масала ва муаммоларнинг моҳияти очиб берилмоқда.

“Адлия халқ орасида”, “Биз биргамиз!” каби ижтимоий лойиҳалар орқали аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, имконияти чекланган шахсларга кўмак бериш ва уларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш йўналишида ишлар олиб борилмоқда.

Ижтимоий акция доирасида аҳолига мерос, ҳадя, ворислик ҳуқуқи моҳиятини тушунтириш учун видеоролик ва инфографикалар тайёрлаб борилмоқда.

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз