Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонСовуқ кунларда қўлбола иситиш печларидан фойдаланманг

Совуқ кунларда қўлбола иситиш печларидан фойдаланманг

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетиши натижасида аҳолининг “зангори” ёқилғига бўлган эҳтиёжи ортади. Шунинг учун ҳар бир истеъмолчи хавфсизликни таъминлаш мақсадида газдан тўғри ва оқилона фойдаланиши шарт.

Газ сўрғичлардан фойдаланманг!

Ностандарт, яъни қўлбола, сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомлар билан уйни иситманг!

иситиш печларининг дудбўронларига яна бир маротаба эътибор қаратинг, уларни нотўғри ўрнатманг!

Газ жиҳозларини қаровсиз қолдирманг!

Суюлтирилган газ баллонларини эса қўйилган талаб асосида ўрнатишни унутманг!

Агар сизда газ билан боғлиқ муаммолар келиб чиқса, 24 соат давомида фаолият олиб борадиган 1104 “Call маркази”, 104 рақами остидаги диспетчерлик хизматига қўнғироқ қилиб, мурожаатингизни қолдиринг. Хавфсизликни таъминлашга эътиборли бўлинг! Унутманг, газдан нотўғри фойдаланиш турли бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиши мумкин.

Бу ҳақда “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали огоҳлантирди.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз