“SpaceX” космик компанияси 16 сентябрга ўтар кечаси биринчи фуқаро экипажини орбитага олиб чиққани ва улар космосда 3 кун бўлиши маълум қилинганди. Мазкур экипаждан иборат “Crew Dragon” космик кемаси 19 сентябрь, якшанба куни Ерга қайтиб келди. Бу ҳақда “CNN” хабар берди.
Хабарда айтилишича, космик кема Атлантика океанига қўнган. Шундан сўнг кема сувдан чиқарилиб, экипаж аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилган ҳамда Кеннеди космик марказига олиб кетилган.
Таъкидланишича, космик саёҳат доирасида космик кема қуйидаги миссияларни амалга оширган:
-
-
- биринчи тўлиқ фуқаролик космик парвозни,
- биринчи қора танли аёлнинг учувчи бўлиши,
- космосдаги энг ёш америкалик,
- космосга протез билан учган биринчи одам,
- Хаббл миссияларидан сўнг космосга одамларнинг энг узоқ парвози,
- “Dragon” космик кемасининг биринчи бепул парвози,
- Атлантика океанида “Dragon” экипажининг биринчи қўниши.
-
Бундан ташқари, миссия АҚШдаги болалар тадқиқот касалхонаси учун қарийб 154 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлган.
Маълумот учун, космик кема орбитада уч кун бўлган. Бу вақтда экипаж аъзолари илмий иш олиб борган, 575 километр баландликдаги орбитадан сайёрани кузатган. Шу мақсадда “Crew Dragon” кемаси махсус модернизация қилинган ва панорамик кўринишни берадиган шаффоф гумбаз билан жиҳозланган.