Бош саҳифаМуҳимССВ: «Пақилдоқ»лар фарзандларингизда бир умрлик оғир асоратлар...

ССВ: «Пақилдоқ»лар фарзандларингизда бир умрлик оғир асоратлар қолдириши мумкин

Янги йил байрами яқин. “Пақилдоқ”лар мавсуми эса аллақачон бошланди. Қонуний тақиқларга қарамай, бундай маҳсулотларни сотишга уринаётганларнинг ягона дарди — пул ишлаш. Ўйинқароқ болалару ўсмирлар эса пиротехниканинг ўзи ва ён-атрофдагиларга зиёнидан етарлича хабардор эмас.

Тиббиёт ходимларининг огоҳлантиришича, бундай воситаларнинг бехосдан қаттиқ пақиллаши кишиларни чўчитиб, юрак-қон томир тизимига ўта салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолат фожиали ўлим билан ҳам якун топиши мумкин.

Юз, кўз, қўл соҳаларида оғир куйиш жароҳатлари,

кўзларнинг шикастланиши ва кўриш фаолиятининг қисман ёки бутунлай бузилиши,

жароҳат асорати билан боғлиқ пластик операцияларга муҳтожлик, куйган соҳаларда дағал чандиқлар,

қўл бармоқлари соҳаларида контрактуралар ҳосил бўлиши “пақилдоқ” ва салютларнинг салбий оқибатларидир.

Пиротехника воситалари шовқинидан қаттиқ қўрқиш туфайли:

  • руҳий бузилиш,
  • сурункали асаб ва қон-томир тизими касалликлари,
  • қандли диабет,
  • ҳомилага зиён етиши эҳтимоли юқори.

Яқин масофада пиротехника пақиллашидан инсон баротравма ва акустик жароҳатлар олиб, карлик ёки умрбод қулоқ шанғиллаши (тиннитус) касаллигига йўлиқиши мумкин.

Шу боис Соғлиқни сақлаш вазирлиги ота-оналар ва жондан азиз фарзандларимизни яна бир бор эҳтиёткорликка чақиради.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз