Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқСубсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Субсидия олиш учун қандай ҳужжатлар керак?

Субсидия олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар:

  1. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари;
  2. Оила аъзоларининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами маълумотлари ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси, агар мавжуд бўлса фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар нусхалари;
  3. Белгиланган тартибда никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб тан олинганлиги тўғрисида суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолатда) ёки оилавий ҳолати тўғрисида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолатда);
  4. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
  5. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойи билан тўғри келса);
  6. Ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ва ушлаб қолинган даромад солиқлари тўғрисидаги маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз