Мерос фуқаронинг ўлими ёки у суд томонидан вафот этган деб эълон қилинганидан кейин очилади.
Суд томонидан вафот этган деб эълон қилинган фуқаро аслида ҳаёт бўлса ва қайтиб келса, бундай ҳолатда суд ўз қарорини бекор қилади. Қайтиб келган фуқаро ҳар қандай шахсдан, жумладан меросхўрлардан ҳам мол-мулкини ўзига қайтариб беришни талаб қилишга ҳақли.
Аммо бу ҳолатда у пул ва қимматли қоғозларни қайтариб ололмайди.
Чунки қонунчиликка кўра, пул ва қимматли қоғозлар инсофли эгалловчидан ҳеч қандай ҳолатда талаб қилиб олиниши мумкин эмас.
Меросхўр унинг мулкини сотиб юборган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолда харидор мулк эгасининг тириклигини била туриб, уни меросхўрдан сотиб олганлиги исботланса, у мулкини талаб қилиб олиши мумкин.
Мол-мулкни қайтариб беришнинг имкони бўлмаган ҳолларда, унинг қиймати тўлиқ тўланади.
А.Исмаилов,
Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси шўъба бошлиғи