Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонСудга етаклаган миллионлар

Судга етаклаган миллионлар

“Best fashion qurilish”  масъулияти чекланган жамияти раҳбари Қ.Олимжонов “Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Сирдарё вилояти филиали томонидан шартнома асосида бажарилган ишлар учун тўловлар тўлиқ тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб, уни ундиришда амалий ёрдам сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилди.

Ҳолат ўрганилганда,   МЧЖ билан  ДУК ўртасида  ҳақиқатан ҳам 2019 йил 25 июлда тегишли пудрат шартномаси тузилган. “Best fashion qurilish” МЧЖ томонидан шартномада назарда тутилган қурилиш ишлари амалга оширилган бўлса-да, “Кўп хонадонли уйларни, иссиқлик таъминоти объектларини қуриш бўйича инжиниринг компанияси” ДУК Сирдарё вилояти филиали шартномада белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан  вилоят адлия бошқармаси томонидан тадбиркор манфаатида Гулистон туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. “Best fashion qurilish” МЧЖ манфаатида киритилган ушбу даъво аризаси қаноатлантирилиб,   жамият фойдасига лафзини бузган  жавобгардан 202 миллион 489 минг 888 сўм қарздорликни ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Ирода МУҲАММАДИЕВА,
Сирдарё вилояти адлия бошқармаси  бош маслаҳатчиси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз