Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Сўх туманида аэродром қурилиши учун туманнинг “Новобод” МФЙ ҳудудидан жаъми 4,5 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, учиш ва қўниш майдончасининг узунлиги 650 метр ва эни 100 метрни ташкил этади. Лойиҳа қиймати 12 млрд сўмдан иборат. Қурилиш ишларини май ойига қадар якунига етказиш режалаштирилган.