Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонСўнгги қўнғироқ тадбирларида адлия идораларининг раҳбар ходимлари...

Сўнгги қўнғироқ тадбирларида адлия идораларининг раҳбар ходимлари иштирок этмоқда

Бугун — 25 май куни бутун юртимиз бўйлаб умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилмоқда.

Айни дақиқаларда мазкур тадбир Наманган шаҳридаги 32-умумтаълим мактабида карантин талабларига риоя этган ҳолда қизғин давом этмоқда.

Вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исматиллаев Президентимизнинг мамлакатимиз мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.

«Сўнгги қўнғироқ»да мактаб директори Ҳанифа Охунова битирувчиларни табриклаб, эзгу тилакларини билдирди.

Тадбирда фахрий муаллимлар, ота-оналар, ҳокимлик, ИИБ мутасаддилари, «Мирёқуббой Мирҳакимбой» жоме масжиди имом хатиби Абдулвоҳид қори Исоқов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири, 32-мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича директор маслаҳатчиси Оқилхон Дадабоев қатнашдилар.

Наманган вилоят адлия бошқармаси

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз