Бош саҳифаЯнгиликларСунъий интеллект жонзотларнинг ҳис-туйғуларини ўрганди

Сунъий интеллект жонзотларнинг ҳис-туйғуларини ўрганди

Япон олимлари сунъий интеллект ёрдамида товуқлар нимани ҳис қилишларини тушунишга муваффақ бўлди. Тадқиқот натижалари “Research Square” журналида чоп этилди.

Токио университети мутахассисларининг фикрига кўра, олимлар олдида товуқларнинг яшаш шароитларини яхшилаш учун уларнинг психо-эмоционал ҳолатини тушунишни ўрганиш вазифаси турган. Натижада улар сунъий интеллект ёрдамида ҳайвонларнинг кайфиятини аниқлашга муваффақ бўлди.

Тадқиқот муаллифи Aдриан Девид Чеок сўзларига кўра, товуқларнинг овозини таҳлил қилиб, мутахассислар маълум бир вақтда қушлар – очлик, қўрқув, ғазаб, қониқиш, ҳаяжон ёки оғриқни ҳис қилишини аниқлади.

Тадқиқотчилар 80 та ҳайвонни синовдан ўтказишиб, зоопсихологлар ва ветеринарлар ёрдами билан сунъий интеллект қушларнинг ҳис-туйғуларини жуда аниқ ифодалишига ишонч ҳосил қилди. Бироқ, олимлар бу усулнинг чекланганлиги яъни  сунъий интеллект зот ва тилдаги фарқларни ҳисобга олмаслигини тан олди.

 

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз