Бош саҳифаМуҳимСупер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди

Давлат қабул комиссияси қарорига кўра, абитуриент ўзи танлаган биринчи йўналишга кира олмаган, лекин 2-, 3-, 4- ёки 5-йўналишлардан бирига ўқишга кирган бўлса, ўз хоҳиши билан биринчи танлаган йўналишида супер-контрактда ўқишига рухсат берилади. Бу ҳақда Олий таълим вазирлиги хабар берди.

Бу истисно 2-, 3- ёки 4-йўналишга тааллуқли эмас. Яъни бешинчи йўналишга ўқишга кирган абитуриент иккинчи ёки тўртинчи йўналишни танлаб супер-контракт қила олмайди, фақат биринчи йўналишга қилиши мумкин.

Шунингдек, танлаган бешала йўналишига ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар исталган бешта йўналишдан бирини танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз