Бош саҳифаМуҳимТадбиркорга 97 миллион зарар етказган ҳокимлик судга...

Тадбиркорга 97 миллион зарар етказган ҳокимлик судга берилди

Урганч шаҳар адлия бўлими томонидан “ОТАШ ҚУРИЛИШ МОНТАЖ” МЧЖ раҳбарининг мурожаати ўрганилди. Маълум бўлишича, туман ҳокимлиги томонидан унга етказилган зарар қоплаб берилмаяпти.

Ўрганишлар давомида шаҳар ҳокимининг ер ажратиш тўғрисидаги қарори бекор қилинганлиги сабабли, ер билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш ва қурилиш ишларини амалга оширганлиги натижасида тадбиркорга моддий зарар етказилганлиги, бироқ шу кунга қадар ҳокимлик томонидан зарар қоплаб берилмасдан келинаётганлиги аниқланди.

Адлия бўлими томонидан Урганч туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб, тадбиркорга етказилган 97 208 297 сўм миқдоридаги моддий зарар ундириб берилди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз