Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Э. «Ғ.Б.» МЧЖ раҳбари М.Г.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Пискент туманидаги 9 та маҳалланинг ички йўлларини асфальт қилиш учун қиймати 23 млрд сўмлик ишларни бажариш учун тендерда ютиб шартнома имзолатиб бериши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.