Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳонТадқиқот: Холестерин ва диабетга қарши муолажалар кўз...

Тадқиқот: Холестерин ва диабетга қарши муолажалар кўз равшанлигини таъминлайди

Ёш ўтган сайин аксарият инсонларнинг кўриш қобилияти заифлашиб боради. Бу хасталик тиббиётда макуляр дегенерация деб номланади.

Маълумотларга кўра, ҳозирги кунда биргина Европа мамлакатларида тахминан 67 миллион киши ушбу касалликдан азият чекмоқда.

Халқаро тадқиқотчилар гуруҳи томонидан олиб борилган изланишлар натижасида ёш билан боғлиқ ушбу кўз хасталиги хавфини камайтириш йўли топилди.

Тажриба синовлари шуни кўрсатдики, организмда холестерин моддасининг юқори даражасини даволаш ёки қандли диабетнинг иккинчи типини назорат қилишга мўлжалланган дори-дармонларни мунтазам истеъмол қилиш орқали бу дардга чалиниш эҳтимолини пасайтириш мумкин.

Тадқиқотга 50 ёшдан ошган кишилар жалб этилди. Улар тўрт тоифа, яъни танасида холестерин даражасини пасайтириш, диабетни назорат қилиш, яллиғланишларни бартараф этиш ёки таянч-ҳаракат тизими хасталикларини даволаш мақсадида дорилар қабул қилаётган беморлар орасидан саралаб олинди.

Якунда холестерин ёки диабетга қарши қўлланилган препаратлар ёш билан боғлиқ макуляр дегенерацияга чалиниш хавфини 22 фоизгача камайтириши мумкинлиги маълум бўлди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз