ЯнгиликларСпортTaekwondo ITF:  АҚШдаги халқаро турнирда мадҳиямиз янгради

Taekwondo ITF:  АҚШдаги халқаро турнирда мадҳиямиз янгради

Океан ортида яна бир марра забт этилди. Бугун дунё аҳли бизни спорт орқали яқиндан танимоқда, тан олмоқда, десак муболаға бўлмайди. Спортчиларимиз эришаётган ютуқлар эса манаман деган давлатларнинг ҳавасини келтирмоқда.

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида спортнинг таэквондо ITF тури бўйича 16 маротаба нуфузли “Биг Эпл” халқаро турнири ўтказилди.  Унда мусобақа мезбонлари Америка Қўшма штатлари,  Канада,  Коста-Рика,  Доминикан Республикаси, Мексика,  Гондурас, Аргентина ва Ўзбекистон каби таэквондонинг ITF йўналиши анча ривожланган давлатлардан спортчилар иштирок этишди.

Мусобақада спортчилар таэквондо ITFнинг 3 йўналиши бўйича ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мазкур нуфузли мусобақада Ватанимиз байроғини сарбаланд кўтарилишига,  мадҳиямиз жаранг сочишига спортчилар О. Жалилов ва А. Ҳамидуллайевлар сабабчи бўлди.

Жумладан, мусобақанинг тул баҳсларида Абдужаббор Ҳамидуллаев олтин медалга сазовор бўлди. Ойбек Жалилов эса кумуш медал соҳибига айланди. Шунингдек,  О.Жалилов – 90 кг вазн тоифасида массоги баҳсларида ҳам яна битта кумуш медални ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Шу тариқа вакилларимиз Тошкентга 1 та олтин,  2 та кумуш,  жами 3 та медал билан қайтишадиган бўлди.

Алоқадор мақолалар

Сўнгги янгиликлар

spot_img