Бош саҳифаМуҳимТаклиф этилаётган таълим кредитининг шартлари ҳақида биласизми?

Таклиф этилаётган таълим кредитининг шартлари ҳақида биласизми?

Банк мисолида оладиган бўлсак, Халқ банки томонидан таклиф этилаётган таълим кредитининг шартлари қуйидагилардан иборат:

▪️ Муддати – Асосий қарз талабанинг расмий ўқиш муддати тугаганидан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади;

▪️ Йиллик фоиз ставкаси – 14 фоиз миқдорида (Хотин-қизлар учун эса фоизсиз);

▪️ Миқдори – Ҳар йилги тўлов контракт шартномаси суммаси;

▪️ Таъминот – Жисмоний шахс кафиллиги (“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилалар фарзандлари учун эса таъминотсиз);

▪️ Тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами қуйидагилардан иборат:

➖ талаба ва кафилнинг паспорти (ИД карта); 

➖ тўлов-контракт шартномаси;

➖ “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганлини тасдиқловчи маълумотнома (шундай оилалар фарзандлари учун);

➖ гаров таъминот ҳужжатлари (агар таъминотга гаров олинса).

Халқ банки тизимида таълим кредитини олиш жараёнининг алоҳида шарти — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида талабанинг ўқиши учун ажратилган таълим кредитлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баробаридан ошганда мол-мулк гарови қўйиш орқали ажратилади.

Таълим кредитлари Табақалаштирилган тўлов-контрактлар (яъни супер контракт) ва масофавий таълим учун ажратилмайди.

Шунингдек, таълим кредитини Халқ банкидан олишнинг қатор афзалликлари мавжуд:

🔸 Халқ банкнинг вилоят туман (шаҳар)ларида 186 та филиал ҳамда 87 та банк хизматлари марказлари мавжуд бўлгани туфайли, бу узоқ, чекка ҳудудларда яшайдиган фуқаролар учун жуда қулай.

🔸 Ушбу кредитни олиш мақсадида мурожаат қилган талабаларга тезкор ва сифатли хизмат кўрсатилиб, кредит 1 кундан 3 кунгача бўлган муддатда ажратиляпти

🔸 Талабалар учун яна бир имконият сифатида Халк банкидан таълим кредити олган талабалар учун Ҳумо банк карталари бонус сифатида бепул очиб берилмоқда. Истаса, талабанинг ота-онасига ҳам ҲУМО банк картаси текин очилади ва ота-она фарзандининг харажатлари учун картадан-картага пул ўтказмаларини фоизсиз амалга оширади.

🔸 Халқ банкидан банк картасини очиши баробарида талаба банкнинг мижозига айланади. Бу уларга қулайликлар ҳамда бир қатор имкониятларни яратади. Яъни, талаба стипендия олса, ИТ соҳасига қизиқса, “бир миллион дастурчи” лойиҳасидан фойдаланиб компютер сотиб олиш учун истеъмол кредити расмийлаштириши мумкин. Талаба қизлар ўқиш давомида тадбиркорлик қилмоқчи ё ҳунаридан даромад топмоқчи бўлса, “Аёллар тадбиркорлиги” йўналиши бўйича имтиёзли кредитлардан фойдаланиши мумкин.

Ушбу банк хизматлари хусусида қўшимча маълумот олиш учун 1106 қисқа рақамига 24/7 (тун-у кун) режимида қўнғироқ қилиш имконияти мавжуд.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз