Бош саҳифаЯнгиликларҲуқуқТаксичилик қилиш учун лицензия қандай олинади?

Таксичилик қилиш учун лицензия қандай олинади?

Aвтомобилда йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш учун лицензия талаб этилади.

Aвтомобилда йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти баравари 2.1 млн  сўм  миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўттиз баравари 9 млн сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Лицензия бериш, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Транспорт вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Лицензия бериш пуллик. Лицзензия олиш истагини билдирган шахсалар Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришлари лозим.

Қуйидаги тартибда ариза бериш мумкин:

  1. Ариза берувчи лицензия олиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади, ариза тўлдиради ва ваколатли органга юборади.
  2. Бир иш кунида Транспорт вазирлиги ариза берувчини лицензия талаб ва шартларига мослигини ўрганади ва ариза берувчига давлат божи тўлаш учун инвойс юборади.
  3. Аризачи тўлов амалга оширилгандан сўнг, Транспорт вазирлиги лицензия расмийлаштиради ва ариза берувчига ЯИДХП орқали юборади.

Авазбек Сотволдиев

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз