Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 26 июлдаги 318-сон қарори билан тасдиқланган “Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисида”ги низомга асосан таълим кредити фоизлари бозор ставкалари асосида белгиланади. Таълим кредитлари бўйича фоиз ставкаси ва тижорат банклари томонидан қўшиладиган фоизлар учун тўловлар миқдори Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси ўзгаришига қараб ўзгариши мумкин, бу кредит шартномасида белгилаб қўйилади.
Шунингдек, таълим кредитлари бўйича айрим талабаларга имтиёзлар берилади. Улар қўйидагилардан иборат.
— чин етимлар, “Меҳрибонлик уйлари”да тарбияланганлар ҳамда болаликдан I ва II гуруҳ ногиронлари учун — фоизсиз таълим кредитлари берилади;
— Кам таъминланган оилалардан бўлган талабалар учун кредит бўйича қўшилган фоизларнинг 50 фоизи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари томонидан иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан тўлаб берилади.
Саволга «Мадад» ННТ масъул ходими Аброр Эзозхонов жавоб берди.