Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТаълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талаблари...

Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талаблари қандай?

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 декабрдаги 726-сон қарорига асосан Таълим муассасалари учун матбаа маҳсулотлари хавфсизлиги талабларини белгилашнинг умумий техник регламенти тасдиқланди.

Мазкур Регламент мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда профессионал таълим (кейинги ўринларда — ЎМПТ) соҳасида фойдаланиладиган матбаа маҳсулотларининг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.

Ушбу Регламент фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг чалғишига олиб келувчи ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган ва матбаа маҳсулотларининг қуйидаги турлари учун тааллуқли ҳисобланади:

а) ёзув учун матбаа маҳсулотлари:

мактаб дафтарлари;

умумий дафтарлар;

кундалик рейтинг дафтарлари;

расм чизиш учун дафтар ва альбомлар;

бўяш учун альбомлар;

б) ўқув нашрлари:

дарсликлар;

ўқув қўлланмалари;

ўқув-методик мажмуалар (ўқитувчи учун методик қўлланмалар, практикумлар);

амалий қўлланмалар (машқ дафтари, ҳуснихат дафтари, ўқувчилар учун иш дафтари, масалалар тўплами альбоми, ижодий вазифалар учун дафтарлар);

в) қўшимча таълим учун нашрлар:

бадиий-адабий;

илмий-оммабоп;

даврий (журналлар, газеталар);

маълумотнома (луғатлар, каталоглар ва бошқалар);

энциклопедик;

бўш вақт учун (комикслар, кроссвордлар ва бошқалар).

Хорижий нашриётларнинг матбаа маҳсулотлари, хусусан, дарслик, машқ дафтарлари ва методик қўлланмаларга ушбу Регламентда белгиланган параметрлар татбиқ этилмайди (бунда, маҳсулотнинг хавфсизлиги бўйича мувофиқлик сертификати расмийлаштирилади).

Нашр ҳуқуқи (лицензия, франшиза ва бошқа келишув) асосида Ўзбекистонда чоп этиладиган хорижий нашрнинг техник параметрлари ўзгаришсиз қолдирилиши мумкин.

В.Холиёров,
Шўрчи туман адлия бўлими
давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз