Бош саҳифаМуҳимТаркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситаларининг...

Таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИБнинг Хатирчи тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар С.А. ва Д.Ж. Республика ҳудудида эркин муомаласи чекланган таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган 60 дона “SONNAT” номли дори воситасини фуқаро С.Н.га 100 АҚШ доллари ва 600 минг сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз