Бош саҳифаМуҳим«Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг...

«Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форумининг иккинчи куни бошланди

Бугун халқаро форумда “Сиёсатни амалга ошириш”, “Коронавирус чекловлари даврида медиация ва арбитраж”, “Ҳуқуқий ахборот: замонавий муаммолар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида мунозара сессиялари бўлиб ўтади.

Шунингдек, кун тартибидан “Электрон нотариат — келажакка назар”, “Суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш шароитида адвокатурани ривожлантириш истиқболлари: Ўзбекистон ва хориж тажрибаси” мавзуларида давра суҳбатлари ҳам ўрин олган.

Форумда Судьялар ва адвокатларнинг мустақиллиги бўйича БМТнинг махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян, Юнесконинг сўз эркинлиги ва журналистларнинг хавфсизлиги бўлими раҳбари Гидерме Канела Де Соуза Годой, АҚШ округ суди бош судьяси Жон Тунхем, Қозоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги Қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқий маълумотлар институтининг РФБ маълумотлар базаларини шакллантириш департаменти директори Лилиана Сай, Қирғизистон Aдлия вазирлиги Aдвокатлик ва ҳуқуқий тарғибот департаментининг етакчи мутахассиси Қутман Кубатбеков,  Россия Федерацияси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот илмий марказининг илимй-техник кенгаши раисининг ўринбосари, техника фанлари доктори, профессор Михаил Cергин, Aрманистон Aдлия вазирлиги Қонунчиликни ривожлантириш ва ҳуқуқий тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари-эксперти Лилит Петросян, Беларусь Республикаси Ҳуқуқий ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи Александр Браусов ва бошқа кўплаб хорижлик экспертлар иштирок этади.

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз