Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТаътил кунлари учун “боғча пули” тўланмайди

Таътил кунлари учун “боғча пули” тўланмайди

Таътил кунларида боғчаларга пул тўланмайди. Ходимларга эса амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади.

Аномал совуқ сабабли Ўзбекистонда 10-18 январь кунлари мактабгача таълим ташкилотларида навбатдан ташқари таътил эълон қилинди. Баъзи ота-оналарда мазкур таътил кунларида ҳам боғча пули тўланидими, деган савол туғилмоқда.

“Мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра, мазкур таътил кунлари учун боғча тўлови тўланмайди.

Таътил эълон қилингунга қадар боғча тўлови амалга оширилган бўлса, кейинги тўловларда таътил кунлари учун тўланган бадал суммаси ҳисобга олинади.

Таътил кунлари давомида мактабгача таълим ташкилотларида фаолият юритадиган ходимларга амалдаги тартиб сақланган ҳолда иш ҳақи тўланади.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз