Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариТавбасига таянмаган танноз

Тавбасига таянмаган танноз

У ўн биринчи маротаба судланди

Қўқонлик Мақсуда Низомова (исм-шарифлари ўзгартирилган) сўнгги 23 йил мобайнида 10 маротаба суднинг қора курсисига ўтирган. Яъни, безорилик, қўшмачилик, талончилик жиноятлари учун жиноий жавобгарликка тортилган. Энг қизиғи, у ҳар галги судда қилмишидан пушаймонлигини билдириб, тавба-тазарру қилган. Аммо….

Аммо тавбасига таянмаган Мақсуда 2020 йил 15 апрель куни ўн биринчи маротаба жиноят кўчасига қадам босди. Гап ўша куни соат 23:00ларда эски таниши Озода Абдукаримовани фуқаролар Мухторжон Акмалов ва Амирхон Марозиқовлар билан кўнгилхушлик қилиши учун шароит яратиб берди. Албатта, текинга эмас. “Арзимаган” 120.000 сўм эвазига.

Лекин бу билан “қаҳрамон”имизнинг пул қўмсаган кўнгли босилмади. Оқибатда у эртасига – 2020 йил 16 апрель куни соат 03:20ларда Озода ва Носирбек Ёндошевнинг “олқишларига сазовор” бўлди. Қолаверса, “ошиқ-маъшуқ”ларнинг 70.000 сўм пулларини ҳам олди. Бироқ Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда унинг қилмиши фош бўлди. Бинобарин, М.Низомовага нисбатан Жиноят кодексининг 131-моддаси 4-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди эса уни қонуний жазога маҳкум этди.

Аммо бизни бир нарса ўйлантиради. Энди Мақсуда Низомованинг сўқир кўзи очилармикин?

Элёржон ҲАКИМОВ,
жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси

Хуршид СУЛТОНОВ,
журналист

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз