“Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари Тошкент давлат юридик университетига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги буйруқ Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум қилди.
Хабарда айтилишича, суҳбатдан муваффақиятли ўтганлар ва рейтинг тизими бўйича юқори балл тўплаганлар ТДЮУга контракт асосида ўқишга қабул қилинади.
Улар умумий квоталардан ташқари қабул қилинади. Лицей битирувчиларига нечта имтиёзли ўрин беришни ТДЮУнинг ўзи ҳал қилади.