Тошкент давлат юридик университети устозлари талабаларга таълим бериш билан бирга, университет қошида ташкил этилган “Юридик клиника”да фуқаролардан келиб тушаётган саволларга ҳуқуқий жавоблар бериб бормоқда. Шунингдек, устозлар томонидан маҳаллалардаги муаммолар ҳам ўрганиб борилмоқда.
Масалан, университетнинг Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедрасига Юнусобод туманида жойлашган “Қашқар” МФЙ биритирилган.
Қашқар МФЙнинг паспорти шакллантирилиб, ёшларга доир маълумотлар базаси шакллантирилди. Ўрганишлар натижасига кўра, маҳалладаги ёшлар сони 1641 тани ташкил этиб, шундан, 18-30 ёшдагилар 1136 нафарни, “Темир дафтар”даги ёшлар сони 5 нафарни, “Ёшлар дафтари”даги ёшлар сони 5 нафарни, “Аёллар дафтари”даги ёшлар сони 36 нафарни, шунингдек, уюшмаган ёшлар сони 5 нафарни ташкил этади.
Қашқар МФЙда ёшлар билан учрашувлар ўтказиш режа жадвали ишлаб чиқилди. Муаммоси бўлган 5 нафар ёшнинг рўйхати шакллантирилди. Ҳудуддаги тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилиб, уларнинг имкониятлари ўрганиб чиқилди ҳамда 2 нафар уюшмаган, ишсиз ёшлар тадбиркор ва ҳунармандларга бириктирилди. Ишсиз ёшларни ўзини-ўзи банд қилишларига кўмаклашишда Қашқар МФЙда ўзини ўзи банд банд қилиш истагида бўлган ишсиз ёшлар рўйхати шакллантирилди. Уларнинг қизиқишлари ҳисобга олиниб, ДОСААФ Юнусобод туман филиалида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ўқув курсларига йўлланма берилди.
Ногирон ва даволанишга муҳтож ёшларнинг манзилли рўйхати шакллантирилди ва уларнинг муаммоларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Ёшларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида Қашқар МФЙдаги мавжуд кутубхоналар ва уларнинг ёшлар қамрови билан бўлган ҳолат ўрганилди, натижада маҳаллада бадиий адабиётлар кутубхонаси ташкил этилди ва 100 га яқин китоблар билан тўлдирилди.
Қашқар МФЙда спорт турлари бўйича “Тошкент давлат юридик университети ректори кубоги” мусобақаларини ўтказиш режа жадвали ишлаб чиқилди. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун 10 нафар маҳаллада истиқомат қилувчи ёшлар орасидан жамоа шакллантирилган. Ҳомийлар ёрдамида ушбу 10 нафар ёшларга футбол ўйини учун махсус формалар тарқатилди.
Маҳалла ёшларини Ўзбекистонда қабул қилинаётган қонунлар, Президент Фармон ва Қарорлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари билан яқиндан таништириб бориш мақсадида кафедра профессор-ўқитувчиларидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилди. Маҳаллада тарғиботлар олиб бориш режа-жадвали ишлаб чиқилди, тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
ТДЮУда бепул тайёрлов курсларини ташкил этиш мақсадида Давлат консерваторияси 4 босқич талабаси (кўзи ожиз) С.Абдуллаева томонидан ТДЮУ талабаларига мусиқа курслари ўтиш каби ишлар амалга оширилмоқда.
Спорт билан шуғулланиш учун маҳалла фуқаролари учун ТДЮУ тўгараклари ишга туширилди ва ўндан зиёд фуқаро қатнашиб келмоқда.
Бундан ташқари, абитуриентлар билан доимий суҳбатлар ташкил этилиб, уларга ТДЮУга ўқишга киришдаги имтиҳон тартиблари тушунтирилмоқда.
Спорт мусобақаларида фахрли ўрин эгаллаган спортчи ёшлар билан ҳам учрашувлар ташкил қилиниб, уларга давлатимиз томонидан берилган имтёзлар мазмуни тушунтириб бериляпти.
Сарбон УРАЛОВ,
ТДЮУ Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси