Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТелекоммуникация воситалари учун ижара шартномаларини бериш рақамалаштирилади

Телекоммуникация воситалари учун ижара шартномаларини бериш рақамалаштирилади

“Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Унга кўра, эндиликда, телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун телекоммуникация операторларига ижарага берилиши режалаштирилган ер участкалари рўйхатини шакллантириш, уларни танлов (электрон онлайн-аукцион)га қўйиш ва телекоммуникация операторларига ижарага бериш жараёнлари рақамлаштирилади.

Рақамли технологиялар вазирлигининг «UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» давлат унитар корхонаси — ахборот тизими оператори этиб белгиланди.

Бундан ташқари, қарор билан Телекоммуникация воситаларини жойлаштириш учун ижара шартномаларини расмийлаштиришнинг маъмурий регламенти тасдиқланди ва 2023 йил 1 июндан бошлаб амалга киритилиши белгиланди.

Мазкур ҳужжат жисмоний ва юридик шахсларга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларда телекоммуникация воситаларини ўрнатиш шартномасини расмийлаштиришда қулай имкониятларини яратиши билан бирга, мулкий ҳуқуқларини эркин ва адолатли рўёбга чиқаришига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Турғунбой Азимов,

Адлия вазирлиги масъул ходими

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз