Бош саҳифаЯнгиликларЖаҳон“Tesla” компаниясининг собиқ президенти 247 миллион долларлик...

“Tesla” компаниясининг собиқ президенти 247 миллион долларлик акцияларини сотди

Июнь ойининг бошида ўз лавозимини тарк этган “Tesla Inc.” компаниясининг собиқ президенти Жиром Гилен қарийб 247 миллион АҚШ долларлик акцияларини кимошди савдоси орқали сотди. Бу ҳақда АҚШнинг Қимматбаҳо қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси (SEC) маълум қилди.

SEC тарқатган хабарда айтилишича, Гиллен ўзига қарашли 90 111 дона акцияни 10 июнь куни 55 миллион АҚШ долларига, 215 718 дона акцияни 13 июнь куни 129 миллион АҚШ долларига ва яна 145 289 та қиммтабаҳо қоғозини 14 июнь куни 89,6 миллион АҚШ долларига сотган.

“Mercedes”нинг собиқ муҳандиси Жиром Гилен “Tesla”даги фаолиятини 2010 йилда бошлаган бўлиб, компаниянинг барча автомобил бизнесини бошқариб келаётган, жорий йилнинг март ойида эса оғир юк автомобиллари бўлинмаси президенти этиб тайинланган эди. Гилленнинг лавозимини тарк этиши “Tesla”нинг электр юк машиналари ва янги батареялар ишлаб чиқаришдаги фаолияти билан боғлиқ экани айтилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз