Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТиббиёт этил спиртининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди...

Тиббиёт этил спиртининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Р. дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ж.М.га жами 50 минг дона тиббиёт этил спиртини 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширувда, М.Р. ушбу спирт маҳсулотларини “A.” МЧЖ томонидан берилган қалбаки ҳисоб-фактура орқали сотиш учун олиб келганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз