Бош саҳифаМуҳимТиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитация қилиш давлат хизмати...

Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитация қилиш давлат хизмати ҳақида биласизми?

“Тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш механизмларни жорий этиш тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш ва соғлиқни сақлаш соҳасида экспертларни сертификатлаш бўйича ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Қарор билан тасдиқланган Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра:

Тиббиёт ташкилотларини аккредитациялаш қуйидаги босқичлардан иборат:

— ўзини ўзи баҳолаш ва баҳолаш натижаларини тиббий хизматлар сифатини бошқариш ахборот тизимига киритиш;
— жойнинг ўзида ташқи комплекс баҳолаш;
— инспекция назорати.

Аккредитациядан ўтиш учун тиббиёт ташкилотлари аккредитацияловчи органга қуйидагилар орқали ариза тақдим этади:

— Давлат хизматлари марказлари;
— ЯИДХП (my.gov.uz).

Аризага БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида тўлов тўланганлиги ҳақидаги квитансия илова қилинади.

Аккредитация гувоҳномасини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинган тақдирда тиббиёт ташкилотига аккредитация стандартларига мувофиқлиги даражасига қараб қуйидаги тоифалар берилиши мумкин:

— иккинчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 75 фоиз бўлганда;
— биринчи аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 85 фоиз бўлганда;
— олий аккредитация тоифаси – стандартларига мувофиқлиги камида 95 фоиз бўлганда.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз