Бугун, 20 июнь санасидан Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга 2021/2022 ўқув йили учун умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари томонидан http://litsey.edu.uz портали орқали ҳужжатларни онлайн топшириш жараёни бошланди.
Ўқишга имтиёзли кириш ҳуқуқига эга бўлган олимпиада, танловлар, мусобақалар ғолиблари асл нусхадаги диплом, сертификат, гувоҳнома ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этадилар.
Ҳужжатларни онлайн қабул қилиш 30 июнга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-center” ташкил этилди.
Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-center” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишлари мумкин.
📞 Ўзбек тилидаги мурожаатлар учун:
+99871-241-72-44
📞 Рус тилидаги мурожаатлар учун:
+99871-241-75-54
️ 📞 Инглиз тилидаги мурожаатлар учун:
+99871-241-57-44