Бош саҳифаЯнгиликларЎзбекистонТошкент шаҳри “қизил”, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари...

Тошкент шаҳри “қизил”, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари “сариқ” ҳудудлар этиб белгиланди

Коронавирус инфекцияси тарқалиш ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлили, касаллик аниқланган беморларнинг соғайиш динамикаси ҳолатидан келиб чиқиб, ҳудудларни “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратиш тартибига мувофиқ:

      • “Қизил” тоифадаги ҳудудга – Тошкент шаҳри;
      • “Сариқ” тоифадаги ҳудудларга – Самарқанд ва Тошкент вилоятлари кириши белгиланди.

Ҳудудларни тоифаларга ажратиш ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати масъул ҳисобланади ва ушбу хизмат эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, тартиб асосида ўзгариш бўлган ҳудудлар тўғрисидаги маълумотларларни доимий равишда кенг жамоатчиликка эълон қилиб боради.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз