“Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси раиси Отабек Назиров бошчилигидаги делегациянинг Саудия Арабистонига сафари ташкил этилди”, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги мухбири.
Мақсад Саудиядаги “Dr.Sulaiman al Habib Medical Group” тиббиёт мажмуаси билан икки томонлама қўшма корхона очиш юзасидан шартнома имзолаш ҳамда “Al Gihaz Holding Co” ва “Al Hokair” компанияларини Ўзбекистонда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳаларига жалб этишдир.
2023 йил февраль ойидан бошлаб шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш бўйича 2-Республика тиббиёт коллежи негизида “Ал Ҳабиб академияси”ни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси ва “Dr.Sulaiman al Habib Medical Group” ўртасида хусусий шериклик асосида қўшма корхона ташкил этилади. Бу бўйича жамғармаси раиси Отабек Назиров “Dr.Sulaiman al Habib Medical Group” тиббиёт мажмуаси ижрочи директори Файсал ал-Нассар билан битим имзолади.