Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан жорий йилнинг 10 ва 17 октябрь кунлари соат 9:00 дан 15:00 гача пойтахтимиздаги йирик савдо мажмуалари ҳамда бозорларда сайёр қабуллар ўтказилади.
Сайёр қабулларда фуқароларга:
🔸 давлат хизматлари кўрсатилади;
🔸 соҳага оид бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади;
🔸 сайлов қонунчилиги бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилади.
Сайёр қабуллар ўтказиладиган манзиллар: Олой бозори, Эко бозор, Чорсу бозори, Қўйлиқ бозори, Чилонзор буюм бозори (Ипподром)