Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 2-март куни соат 16:00 га қадар Бунёдкор шоҳ кўчасининг Новза кўчасига тушиш қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этамиз ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз.