Тошкент вилоятида 2020 йилда қурилиши бошланган 2 та 16 қаватли тураржой мажмуаси фойдаланишга топширилди.
Чирчиқ шаҳрида қурилган ушбу уйлар аҳолига 20 йиллик ипотека кредитлари асосида берилди.
Ҳозирда ҳудудда яна 2 та ҳар бири 80 хонадонли 16 қаватли уйлар бунёд этилаётган бўлиб, тез кунларда тайёр ҳолда фойдаланишга топширилади.