ДХА Тошкент вилояти бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, 2020 йилда Тошкент вилоятининг шаҳар ва туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимларида 26 минг 147 та никоҳ қайд этилган. Ўтган йили вилоятда 68 минг 269 та, шундан, 35 минг 304 нафар ўғил бола, 32 минг 965 нафар қиз бола дунёга келган.
Никоҳлар сони бўйича Қибрай (1 минг 791), Зангиота (1 минг 708) ва Янгийўл (1 минг 690) туманлари етакчилик қилган. Энг кўп ажрим эса Қибрай тумани (286), Чирчиқ шаҳар (240), Янгийўл тумани(202) га тўғри келади.
Туғилганлик ҳолатлари туман ва шаҳарлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилишлар сони Зангиота туманида (4 минг 774 нафар), энг ками эса Оҳангарон шаҳрида (1 минг 21нафар) қайд этилди.
Бундан ташқари, 2 минг 959 та ҳолатда турли оилавий келишмовчиликлар ортидан ажрим ҳолатлари қайд қилинган.
2019 йилнинг мос даврига нисбатан тузилган никоҳлар сони 2020 йилда 605 тага, ажримлар сони эса 634 тага камайган.