Бош саҳифаLife StyleТошкент вилоятида от қонидан заҳарга қарши малҳам...

Тошкент вилоятида от қонидан заҳарга қарши малҳам ишлаб чиқарилди

Тошкент вилоятида “Renmin health care” МЧЖ томонидан от қонидан заҳарга қарши зардоб ишлаб чиқарилмоқда. Ушбу лойиҳа қиймати 4,8 млн доллар бўлиб, йиллик 25 млн қадоқда капсула кўринишида чиқарилади.

Маълум қилинишича, Президентининг 2022 йил 21 январдаги “2022-2026 йилларда республиканиниг фармацевтика тармоғини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига асосан Тошкент вилоятида умумий қиймати 179,68 млн долларни ташкил этган 12 та инвестиция лойиҳалари ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Хусусан, Зангиота туманида ташкил этилган “Ташкент Фарма-парк” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери фаолиятини кенгайтиришга кўмаклашиш учун 80 Га ер майдони ажратиб берилган.

Ушбу кластерда вилоятга асосан четдан олиб келинадиган дори воситаларини маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган лойиҳаларни жойлаштириш режалаштирилган.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз