Бош саҳифаҲудуд 24Тошкетн ш.Тошкентда 1 та МЧЖ қарийб 4 млрд...

Тошкентда 1 та МЧЖ қарийб 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзенергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ўтказилган назорат тадбирларида Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Р.Т.” МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди.

Хусусан, ушбу МЧЖга қарашли корхонанинг 2 та буғ қозони газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланганлиги маълум бўлди. Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 млрд 838 млн 950 сўм (5 млн 816 минг 592 метр куб)ни ташкил этган.

Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ 29 минг 82 та хонадоннинг бир ойлик истеъмолига тенг.

Шу билан бирга, истеъмолчининг бугунги кун ҳолатида электр энергиясидан 3 млрд 59 млн 281 минг сўм қарздорлиги мавжудлиги сабабли электр тармоғидан ажратилди.

Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

Ижтимоий тармоқлар

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз