Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариТошкентда “банкомат ўғриси” жазоланди

Тошкентда “банкомат ўғриси” жазоланди

Рахим Самаров (исм шарифлар шартли) ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, 2021 йил 16 ноябрь тунги соат  соат 02:00 ларда Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Авиасозлар 2-мавзеда жойлашган АТ “Халқ банки” олдида турган банкоматни очиб, банкомат ичидаги жами 159.450.000 сўм миқдорида пули бўлган 2 дона жами нархи 5.700.000 сўмлик сейф яшикларини бузиб, тортиб олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Р.Самаров суд мажлиси давомида содир этган жиноятига иқрор ва пушаймонлигини билдирди.

Суд, судланувчи, фуқаровий даъвогар, гувоҳларнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларга Олий суд Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги “Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида”ги 1-сонли қарорининг 1-бандида “Судларнинг эътибори жиноят учун жазо тайинлашда қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилишга қаратилсин” деб, 3-бандида “Жиноят кодексининг 8,54-моддалари мазмунига кўра, жазо адолатли бўлиши, ҳар бир ҳолатда индивидуал тайинланиши, жиноятнинг хусусияти ва ижтимоий хавфлилик даражасига, айбдорнинг шахсига, шунингдек, жазони енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларга мувофиқ бўлиши керак”лиги ҳақидаги қоидаларга асосланиб, ҳуқуқий баҳо берди.

Шунингдек суд, судланувчи Р.Самаровга жазо тури ва миқдорини тайинлашда, айбига иқрорлигини, пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар деб, жазони оғирлаштирувчи ҳолатларни йўқ деб топиб, жиноятни ижтимоий хавфлилик даражасини алоҳида эътиборга олиб, қонунийлик, инсонпарварлик, одиллик ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларига қатъий амал қилган ҳолда судланувчи Р.Самаровни Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

                                                                                Бахриддин Икрамов,
жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман суди судьяси

 

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз