Бош саҳифаЭ-мутолааСуд очерклариТошкентда гиёҳванд таблеткалар сотувчиси қўлга олинди

Тошкентда гиёҳванд таблеткалар сотувчиси қўлга олинди

Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, “Оқтепа” мавзесида яшовчи Суннат Пардаев (исм, фамилиялар ўзгартирилган) Яккасарой туманининг “Ўрикзор” кўчасида тезкор тадбир ўтказиш давомида тўхтатилади. Холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганида унинг эгнидаги нимчасининг ўнг чўнтагидан қонунга хилоф равишда ўтказиш мақсадида сақлаб келаётган йигирма дона конвалютада жами 200 дона “Трамадол 50 мг. Ланнахер” номли таблетка кўринишидаги гиёҳвандлик воситалари аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинади.

Суд мазкур ҳолат юзасидан ҳукм ўқиди. Суннат Пардаев Ўзбекистон Республикаси ЖК 273-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайиланди.

Одам бошига турли балоларни солиб, оилалар тинчлигига раҳна солиб, жамиятни таназзулга юз тутишига сабаб бўладиган иллатлардан бири бу гиёҳвандликдир. Унинг оқибатида минглаб норасида гўдаклар майиб, мажруҳ туғилмоқда, оилаларда ажрашишлар кўпайиб, миллионлаб одамлар ҳаётдан бевақт кўз юмаётгани айни ҳақиқат. Ёшлар орасида гиёҳвандликка қарши кенг кўламли тарғибот, ташвиқот ишлари олиб бориш ҳар биримизнинг биринчи галда қилишимиз керак бўлган вазифамиздир.

Санжар Ибадов,
жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судьяси

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз