Бош саҳифаҲудуд 24Тошкетн ш.Тошкентда йўловчи талашиб муштлашган автобус ҳайдовчилари 7...

Тошкентда йўловчи талашиб муштлашган автобус ҳайдовчилари 7 суткага қамалди. Блогер Транспорт вазирлигини сабабларга эътибор қаратмаганликда айблади

Блогер муштумзўр ҳайдовчилар воқеасини эслатаркан, уларга чора кўрилиб, 7 суткага қамалгани, аммо муаммо бу билан ҳал бўлмаганини таъкидлаган.

“Муаммо-чи? Ҳал бўлдими? Албатта йўқ. Ва уни ҳал қилиш истаги ҳам баён этилмади. Гўёки бу икки ҳайдовчи шунчаки сабабсиз уришиб кетишган. Сабаблар-чи, ҳурматли Транспорт вазирлиги?

Айбни шу икки ижрочига тўнкаб, уларни жазолаб, бошни қумга тиқмоқчимисизлар? Муаммо бошқа эди-ку. Бу вазият кўп такрорланиши, ҳайдовчиларни йўловчи талашишга мажбур қилаётган сабаблар билан қачон ишлайсизлар?”, деб ёзади блогер Шаҳноза Соатова.

Блогер Транспорт вазирлигини сабабга кўз юмишда айблаган, энди сабаб билан ишлашга чақирган. “Балки ўшанда натижа чиқишига амин бўларсиз. Ҳамма шопирларни қамаб юборолмайсизлар-ку барибир”, дейилади муносабатда.

Ижтимоий тармоқлар

0АъзоларЁқтириш
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиЭргашувчи
0ОбуначиОбуна

Сўнгги янгиликлар

Тавсия этамиз